АсосийДунё

Эркак жонли эфирда 11 ойлик қизини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

21 ёшли эркак ижтимоий тармоқда жонли эфир вақтида қизалоғини осиб ўлдириб, кейин ўз ҳаётига ҳам зомин бўлди.

'Эркак жонли эфирда 11 ойлик қизини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

“Тhe Mirror” нашрининг хабарига кўра, Вуттисан Вонгталай исмли эркак рафиқаси билан жанжалдан сўнг бу мудҳиш қарорни қабул қилган. Ҳодиса ташландиқ меҳмонхонада содир бўлган ва ижтимоий тармоқда жонли эфир орқали намойиш этилган.

Видеоёзув қисқа вақт ичида тарқалиб, жамоатчиликда катта норозилик ва даҳшат уйғотган. Кейинчалик ижтимоий тармоқ маъмурияти видеони ўчириб ташлаган, марҳумларнинг оила аъзоларига эса ҳамдардлик билдирган.

Қизалоқнинг онаси эрининг илгари зўравонлик учун судлангани ва қамоқда ўтирганини маълум қилган. У шунингдек, воқеани улашган одамларга даъво қилмаслигини, буни уларнинг қайғу ва ғазаб ҳисси билан боғлаганини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'БМТ комиссияси: Исроил Ғазода геноцид акти содир этган'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:16

    БМТ комиссияси: Исроил Ғазода геноцид акти содир этган

    Ҳисоботда қотиллик, руҳий зарар ва фаластинликларни йўқ қилишга қаратилган ҳаракатлар тилга олинган.

    'Трамп Буюк Британияга борди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:10

    Трамп Буюк Британияга борди

    АҚШ президенти Мелания Трамп билан Лондонга борди, Виндзор қалъасида қирол билан учрашади.

    'Қозоғистонда келин ўғирлаш жиноят деб топилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:30

    Қозоғистонда келин ўғирлаш жиноят деб топилди

    Қозоғистонда эндиликда келин ўғирлаш ва никоҳга мажбурлаш жиноят сифатида оғир жазоланади.

    'Чипс ва “fast-food” хотира пасайтирадими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:40

    Чипс ва “fast-food” хотира пасайтирадими?

    Чипс ва “fast-food” истеъмолидан 4 кундан сўнг хотира пасайиши мумкин, олимлар огоҳлантирмоқда

    'Германия Польша талаб қилган репарацияларни рад этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:23

    Германия Польша талаб қилган репарацияларни рад этди

    Польша президенти Берлинга илк ташрифи чоғида Иккинчи жаҳон урушида етказилган зарар учун репарациялар масаласини кўтарди.

    'Суданда вице-президент қотиллик ва давлатга хиёнатда айбланмоқда'ning rasmi

    Дунё 16.09.2025 18:31

    Суданда вице-президент қотиллик ва давлатга хиёнатда айбланмоқда

    Ҳозирда у лавозимидан четлатилган ҳамда уй қамоғига олинган.