Ўзбекистон футбол ассоциацияси италиялик мутахассис
Фабио Каннаваро билан расмий шартнома имзолаганини эълон қилди. Каннаваро терма жамоани ЖЧ—2026 мусобақасига тайёрлайди.
ЎФА маълумотига кўра, 2006 йилги Жаҳон чемпиони, таниқли ҳимоячи ва мураббий Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. У жамоани АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган навбатдаги Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш учун иш бошлади.
Каннаваронинг мураббийлар штаби қуйидагилардан иборат:
Аужениё Албарелла — ёрдамчи мураббий,
Троизе Францеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис,
Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи.
Маълумот учун, Каннаваро илгари Хитой терма жамоаси, “Беневенто”, “Удинезе” ва “Динамо Загреб” клубларини бошқарган. Унинг бой тажрибаси Ўзбекистон МТЖ учун муҳим аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Каннаваро ва унинг штаби аввалроқ Тошкентга етиб келгани ҳақида хабар берилган эди.