АсосийДунё

Путин: Россия 2025 йилда Украинанинг 1 фоиздан кам ҳудудини эгаллади

Кремль раҳбари Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар суръати сустлашганини тан олди.

'Путин: Россия 2025 йилда Украинанинг 1 фоиздан кам ҳудудини эгаллади'ning rasmi

Россия Президенти Владимир Путин 7 октябрь куни Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан ўтказилган йиғилишда 2025 йил давомида Россия қўшинлари Украинанинг бор-йўғи 4900 кв км ҳудуди ва 212 аҳоли пунктини эгаллаганини маълум қилди. Бу Украина умумий ҳудудининг 1 фоизига ҳам етмайди.

Украина нашрлари ҳам бу кўрсаткични тасдиқлаб, Россия сўнгги уч йил ичида фақат 5842 кв км ҳудудни босиб олганини таъкидламоқда. Уруш бошидан бери босиб олинган умумий ҳудуд эса 108 минг кв кмдан ортиқ.

Путин тилга олган ютуқлар Донетск ва Луганск вилоятлари майдони билан солиштирилганда анча кичик. Украина армияси ҳозирда Донетск вилоятининг 30 фоизини, яъни қарийб 8000 кв кмни назорат қилмоқда.

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия фронтда катта натижаларга эриша олмаётганини қайд этган. Аввалроқ эса АҚШ Украинага разведка маълумотлари орқали Россия ҳудудининг ичкарисига зарбалар йўллашда ёрдам кўрсатиши маълум қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Покистон ва Афғонистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда 11 нафар ҳарбий ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:32

    Покистон ва Афғонистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда 11 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

    Қуролли тўқнашув Афғонистон чегараси яқинидаги Оракзай туманида юз берган.

    'Трамп Нетаняхуни қоралади'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:11

    Трамп Нетаняхуни қоралади

    У Нетаняхунинг совуққонлигини танқид қилди.

    'Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит Россиядаги қурилишда ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:51

    Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит Россиядаги қурилишда ҳалок бўлди

    Ҳолатни Бош консулхона ўз назоратига олган.

    'Трамп Украина можаросини ҳал қилиш Ғазодагидан ҳам мураккаб эканлигини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:23

    Трамп Украина можаросини ҳал қилиш Ғазодагидан ҳам мураккаб эканлигини айтди

    АҚШ президенти Украинадаги урушни тўхтатиш осон бўлади деб ўйлаганини, аммо реал вазият бошқача чиқаётганини тан олди.

    'Энергетик ичимликлар ва ширинликларда ҳам наркотиклар аниқланмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:09

    Энергетик ичимликлар ва ширинликларда ҳам наркотиклар аниқланмоқда

    Замонавий наркотиклар оддий ичимлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида яширинган бўлиши мумкин.

    'Эронда аёллар учун ҳижоб ўраш мажбурияти бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:45

    Эронда аёллар учун ҳижоб ўраш мажбурияти бекор қилинди

    Эндиликда ҳижобда юриш ёки юрмаслик аёлларнинг шахсий танлови бўлади.