АсосийДунё

Эронда аёллар учун ҳижоб ўраш мажбурияти бекор қилинди

Эндиликда ҳижобда юриш ёки юрмаслик аёлларнинг шахсий танлови бўлади.

'Эронда аёллар учун ҳижоб ўраш мажбурияти бекор қилинди'ning rasmi

Эроннинг Мақсадга мувофиқликни баҳолаш кенгаши аъзоси Муҳаммадризо Баҳонарнинг айтишича, мамлакатда эндиликда ҳижоб ҳақидаги қонунга амал қилиш юридик жиҳатдан мажбурий эмас.

“Ҳижоб ўраш бўйича қонуний мажбурият йўқ. Бу ҳолат энди жарима ёки бошқа ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди”, — деди у журналистларга.

Қайд этилишича, қонуннинг ўзи эмас, балки унинг мажбурий бўлиш талаби бекор қилинган. Аёллар эндиликда ҳижоб ўраш ёки ўрашмасликни ўзлари танлайди.

Бу қарор сўнгги йилларда Эронда юз берган норозилик намойишлари ва халқаро босимлар фонида қабул қилингани айтилмоқда. ОАВларга кўра, расмий Теҳрон жамият ичидаги кескинликни юмшатиш ва ижтимоий барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида бундай қадамга борди.

    Бошқа янгиликлар