АсосийСиёсат

Ҳалигача фавқулодда вазиятлар муҳофазаси бўйича комплекс дастур йўқ— Президент

Мирзиёев фавқулодда вазиятлар соҳасидаги янги ёндашувлар билан танишиб чиқди.

'Ҳалигача фавқулодда вазиятлар муҳофазаси бўйича комплекс дастур йўқ— Президент'ning rasmi

Бугун, 8 октябрь куни давлат раҳбари фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Билдирилишича, мамлакатда аҳоли хавфсизлиги азиз неъмат сифатида муҳофаза қилинади. Турли хатарлар пайдо бўлаётган ҳозирги замонда фавқулодда вазиятлар органлари тизимини ҳам такомиллаштириш зарурати туғилмоқда. 

Соҳада 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани билан ҳалигача фавқулодда вазиятлар муҳофазаси бўйича комплекс дастур йўқ. Бундан 16 йил олдин қабул қилинган “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун ҳам эскирган.

Шу боис, фавқулодда вазиятларни олдиндан баҳолаб, тезкор ва проактив ишлайдиган тизим яратиш вазифаси қўйилган. 

Тақдимотда мутасаддилар шу борадаги таҳлил натижалари, мавжуд муаммолар ва таклифларини баён қилинган. 

Ҳозир фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишлари асосан давлат идораларида амалга ошириляпти. Лекин бундай ҳолатларнинг 70 фоиздан ортиғи аҳоли хонадонларида носоз, муддати ўтган газ ва электр жиҳозларидан фойдаланиш, хавфсизлик маданиятига риоя қилмаслик оқибатида юзага келяпти.

Шунинг учун тизим ишини маҳаллаларда ташкил этиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфсизлик маданиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар билан ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча ва хонадонни қамраб олиши зарурлиги таъкидланган.

Соҳада рақамли технологиялар ва замонавий техник воситалардан фойдаланиш даражаси анча паст, бу борадаги ишлар ҳанузгача замон талабларига мослаштирилмаган.

Шу боис, соҳада рақамли инфратузилма яратиш, фавқулодда вазият ҳақида хабар беришдан бошлаб, уни тўлиқ бартараф этишгача бўлган ҳамма жараёнларни рақамлаштириш, шунингдек, янги ишлаш механизмларини жорий этиш бўйича топшириқ берилган.

Фавқулодда вазиятларни тезкор бартараф қилиш учун замонавий техника ва жиҳозларни кўпайтириш, уларни ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Сўнгги йилларда мамлакатда барча тармоқлар трансформация бўляпти, қурилиш индустрияси ўзгармоқда. Ҳамма соҳаларда “яшил” технологиялар кенг жорий қилинмоқда. Улар орқали юзага келиши мумкин бўлган янги турдаги техноген хавфларни баҳолаб, олдини олиш учун замонавий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини яратиш долзарблиги қайд этилган.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида дуал таълимни йўлга қўйиш ва малака ошириш марказини ташкил этиш, профессионал қутқарувчиларни тайёрлаш, ўқитиш ва илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш топширилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Озарбайжонга қилган амалий ташрифини якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 07.10.2025 21:12

    Мирзиёев Озарбайжонга қилган амалий ташрифини якунлади

    Президентни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев кузатиб қўйди.

    'Мирзиёев Озорбайжонда нималар қилябди?'ning rasmi

    Сиёсат 07.10.2025 19:22

    Мирзиёев Озорбайжонда нималар қилябди?

    Эсингизда бўлса керак давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Озорбайжонда бўлиб турибди.

    'Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат 06.10.2025 19:18

    Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди

    Давлат раҳбарини Габала халқаро аэропортида Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва Габала тумани ҳокимияти раҳбари Сабуҳи Абдуллаев кутиб олди.

    'Мирзиёев нега Озарбайжонга жўнаб кетди?'ning rasmi

    Сиёсат 06.10.2025 16:48

    Мирзиёев нега Озарбайжонга жўнаб кетди?

    Билдирилишича, Ўзбекистон етакчиси Илҳом Алиевнинг чақириғи ортидан ушбу мамлакатга жўнаб кетган.

    'Сунъий интеллектга 50 млн доллар ажратилди'ning rasmi

    Сиёсат 06.10.2025 15:56

    Сунъий интеллектга 50 млн доллар ажратилди

    Ўзбекистонда суперкомпьютер кластери яратилади.

    'Шавкат Мирзиёев 6-7 октябрь кунлари Озарбайжонга боради'ning rasmi

    Сиёсат 05.10.2025 18:50

    Шавкат Мирзиёев 6-7 октябрь кунлари Озарбайжонга боради

    Президент Озарбайжонда Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.