“Ўзгидромет” бугун, 9 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақт-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–12 даража, кундузи 24–26 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 20–25 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда есади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда есади. Ҳарорат кечаси 9–14 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.
Республика тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 16–21 даража бўлади.