АсосийДунё

Коса­тка­лар Португалия соҳилида яхтани чўктириб юборди

Яхтада беш кишилик оила — эр-хотин ва уларнинг 8, 10 ҳамда 12 ёшли уч қизи бўлган.

'Коса­тка­лар Португалия соҳилида яхтани чўктириб юборди'ning rasmi

10 октябрь куни Португалия соҳилларида ноодатий ҳодиса рўй берди — коса­тка (оркалар) француз оиласига тегишли 11 метрлик “Ti’fare” номли яхтани чўктириб юборди.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, воқеа Пенише шаҳри яқинида, қирғоқдан 45 денгиз мили (тахминан 84 км) узоқликда содир бўлган. Яхтада беш кишилик оила — эр-хотин ва уларнинг 8, 10 ҳамда 12 ёшли уч қизи бўлган.

Яхта 29 сентябрь куни Франциянинг Лориан шаҳридан йўлга чиққан. Орадан 11 кун ўтиб, денгизда фавқулодда сигнал юборилган ва Лиссабон денгиз қутқарув маркази ёрдамга чақирилган.

Оила аъзолари қутқарув қайиғига ўтиб, яқин атрофдаги балиқчи кемаси томонидан қутқариб олинган. Оркалар эса яхтанинг корпусини тешиб юборган, натижада у қисқа вақт ичида бутунлай чўккан.

Бу — 2025 йилда Португалия қирғоқлари яқинида оркалар билан боғлиқ 61-ҳодисаҳисобланади. Ўтган ой ҳам, 13 сентябрда, бу сув ҳайвонлари Капарика соҳили яқинида яна бир парусли яхтани чўктирган эди.

Мутахассислар оркалар нега бундай тутаётганини ҳали аниқлай олишмади. Биологлар бу ҳолатни “ҳужум” деб эмас, балки “ўзига хос интераксия ёки учрашув” деб аташни афзал кўрмоқда.

    Бошқа янгиликлар