Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози сайловолди ташвиқотини ноқонуний молиялаштириш бўйича суд томонидан беш йилга озодликдан маҳрум этилди.
Икки йил шартли жазо, уч йил эса ҳақиқий қамоқ муддати сифатида белгиланди.
Саркози жазосини Париждаги “La Santé” қамоқхонасида ўтайди ва махсус кузатув остида, карцер шароитида сақланади. Сиёсатчи бу айбловларни рад этиб, ишни сиёсий босим деб атаган.
Унинг президентлик даври (2007–2012)даги сайлов кампанияси Ливия ҳукумати томонидан ноқонуний молиялаштирилганига доир тергов 2013 йилда бошланган эди. Суд ҳукми 21 октябрдан кучга киради.