АсосийДунё

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги тинчлик келишуви бекор қилинди

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги умумий чегарада миналар портлаши оқибатида жароҳатланган аскарлар сабабли "Куала-Лумпур" тинчлик келишуви тўхтатилди.

'Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги тинчлик келишуви бекор қилинди'ning rasmi

Келишув қуролсизланиш чоралари ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришни кўзда тутарди.

Шунингдек, Таиланд Камбоджа аскарларини озод қилиш жараёнини ҳам тўхтатди.

Маълумотларга кўра, сўнгги тўрт ойда Си Са Кет вилоятида еттинчи марта шундай минали ҳодиса юз берган.

Камбоджа Мудофаа вазирлиги ҳозирча изоҳ бермаган.

    Бошқа янгиликлар