АсосийСпорт

Кападзе Индонезия миллий жамоасида иш бошлаши мумкин

У индонезиялик спорт таҳлилчиси билан суҳбатда Индонезия миллий жамоасини бошқаришга тайёрлигини маълум қилган.

'Кападзе Индонезия миллий жамоасида иш бошлаши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия миллий жамоасининг янги бош мураббийига айланиши мумкин. У индонезиялик спорт таҳлилчиси Эффенди Газали билан суҳбатда Индонезия миллий жамоасини бошқаришга тайёрлигини маълум қилган.

Кападзе Индонезия футбол федерациясидан расмий таклиф келса, уни қабул қилишга тайёрлигини айтган.

"Индонезия миллий жамоасига мураббийлик қилишга тайёрман, иншааллоҳ. Ҳозирда бўшман, шунинг учун таклиф кутяпман. Индонезияни яхши кўраман, мухлисларни ҳам. Қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур", – деган у.

    Бошқа янгиликлар