Visual Capitalist эълон қилган инфографика Ердаги энг узун 15 дарёни кўрсатади. Унда ҳар бир сув тизимининг узунлиги ва неча мамлакат ҳудудидан оқиши акс этган.

Бир неча ўн йиллар давомида 6 650 км узунликка эга Нил “дунёнинг энг узун дарёси” деб ҳисобланиб келган. Бироқ сўнгги тадқиқотлар Амазонка дарёси — агар унинг манбаи Перудаги Апуримак сифатида қабул қилинса — 6 990 км узунликка етиши мумкинлигини кўрсатган.
Осиё рейтингда еттита дарё билан етакчилик қилган. Шулар қаторида Янцзи, Хуанхэ, Меконг ва Амур каби сув оқимлари минтақанинг улкан ҳудуди ва тоғли манбаларининг кўплигини ифодалайди.
Шу билан бирга, Австралия ва Антарктидада 3200 км дан узун дарё йўқ — уларнинг кўпчилиги мавсумий ёмғирларга боғлиқ равишда қуриб қолади.






