АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Юта штати делегациясини қабул қилиб, икки томонлама инвестициявий ва иқтисодий алоқалар истиқболларини муҳокама қилди.

'Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда'ning rasmi

Учрашувда АҚШнинг Юта штати ва Ўзбекистон ўртасида савдо, инновация, таълим ва рақамлаштириш соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишда катта салоҳият мавжудлигини қайд этдилар. Хусусан, тоғ-кон саноати, хотин-қизлар тадбиркорлиги, соғлиқни сақлаш ва сув таъминоти йўналишларида янги ташаббуслар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида ҳудудлараро муносабатларни ривожлантириш мақсадида Юта штати губернатори бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

    Бошқа янгиликлар