АсосийДунё

АҚШ визаси учун янги чекловлар: семизлик ва айрим касалликлар рад этиш сабаблари қаторига қўшилди

Янги кўрсатма 2025 йил ноябрида барча дипломатик ваколатхоналарга юборилган.

'АҚШ визаси учун янги чекловлар: семизлик ва айрим касалликлар рад этиш сабаблари қаторига қўшилди'ning rasmi

АҚШ Давлат департаменти виза беришни рад этиш мумкин бўлган сабаблар рўйхатига семизлик, саратон, юрак ва қандли диабет каби касалликларни киритди. Янги кўрсатма 2025 йил ноябрида барча дипломатик ваколатхоналарга юборилган.

“The Washington Post”нинг ёзишича, Давлат департаменти консуллик ходимларига ариза берувчиларнинг соғлиғи виза масаласида муҳим омил эканини эслатган. Ҳужжатда айрим касалликлар — юрак-қон томир, нафас йўллари касалликлари, саратон, диабет ва руҳий ҳолат билан боғлиқ муаммолар — аризачининг даволаниши “юз минглаб доллар” талаб қилиши мумкинлиги қайд этилган.

Кўрсатмада семизлик ҳам рад этиш эҳтимолини оширувчи омил сифатида тилга олинган. Сабаби, у астма, уйқу апноэси, қон босимининг кўтарилиши ва депрессия каби муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Янги қўлланма аризачининг АҚШда даволаниш учун етарли маблағига эгалигини текширишни, шунингдек, давлат ёрдамига муҳтож бўлиш эҳтимолини баҳолашни ҳам талаб қилади. “KFF Health News” ёзишича, бундай мезонлар аризачининг “жамият учун тўсиқ” бўлишининг олдини олишга қаратилган.

Давлат департаментидаги айрим манбаларнинг “Washington Post”га маълум қилишича, мактуб сиёсий раҳбарият томонидан тайёрланган ва одатдаги эксперт текширувидан ўтмаган.

Оқ уй вакиллари эса янги ёндашув 100 йиллик амалиётга асосланишини, солиқ тўловчилар зиммасига ортиқча молиявий юк тушмаслигини таъминлашга қаратилганини таъкидлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'BBC Трампдан расмий узр сўради'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:20

    BBC Трампдан расмий узр сўради

    “Панорама” дастурида Трамп нутқидан олинган жумлалар нотўғри монтаж қилингани тан олинди.

    'АҚШ Бразилия қаҳвасига божларни бекор қилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 13.11.2025 22:14

    АҚШ Бразилия қаҳвасига божларни бекор қилиши мумкин

    Трамп маъмурияти ички бозорда қаҳва нархини пасайтириш учун Бразилиядан қаҳва импортига қўйилган божларни бекор этишни кўриб чиқмоқда.

    'Франция Павел Дуровга қўйилган барча чекловларни бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 13.11.2025 22:08

    Франция Павел Дуровга қўйилган барча чекловларни бекор қилди

    Telegram асосчиси Павел Дуров Франция ҳудудини тарк этиш ва ҳаракатланиш бўйича барча чекловлардан озод этилди. Бу ҳақда “Bloomberg” манбасига таяниб хабар берди.

    'Қирғизистонда 19 ёшли қиз севгилисининг тилини тишлаб узиб олди'ning rasmi

    Дунё 13.11.2025 17:17

    'Германияда оқова сувлардан вирус аниқланди'ning rasmi

    Дунё 13.11.2025 16:47

    Германияда оқова сувлардан вирус аниқланди

    Мамлакатда 1990 йилдан бери илк бор полиомиелит вируси излари топилди.

    'Зеленский: Россия бу йил нефтдан камида 37 миллиард доллар зарар кўради'ning rasmi

    Дунё 13.11.2025 16:01

    Зеленский: Россия бу йил нефтдан камида 37 миллиард доллар зарар кўради

    Россия нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажмидаги пасайиш туфайли жорий йилда 37 миллиард доллардан ортиқ зарар кўради.