АсосийСиёсат

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади

Ўзбекистоннинг ушбу форматдаги раислиги даврида ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи 20 дан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилди.

'Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади'ning rasmi

15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Саммитда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, шунингдек, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе иштирок этади.

Тадбир кун тартибидан Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, устувор соҳаларда қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш масалалари ўрин олган. Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Маслаҳат учрашуви якунларига кўра кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Минтақа давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашувларини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон етакчиси томонидан 2017-йилнинг сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди.

Ўзбекистоннинг ушбу форматдаги раислиги даврида ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи 20 дан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий Осиё етакчилари Тошкентда йиғилади'ning rasmi

    Сиёсат 13.11.2025 13:13

    Марказий Осиё етакчилари Тошкентда йиғилади

    Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

    'Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 13.11.2025 09:51

    Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Юта штати делегациясини қабул қилиб, икки томонлама инвестициявий ва иқтисодий алоқалар истиқболларини муҳокама қилди.

    'Ўзбекистон АҚШда қўшимча консулхоналар очишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 12.11.2025 14:11

    Ўзбекистон АҚШда қўшимча консулхоналар очишни режалаштирмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги бир ой ичида янги консулхоналар ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиши керак.

    'Мирзиёев ҳамда Путин телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Сиёсат 12.11.2025 09:01

    Мирзиёев ҳамда Путин телефон орқали гаплашди

    Хўш, икки давлат етакчиси нималарни муҳокама қилган?

    'Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи қандай якунланди?'ning rasmi

    Сиёсат 07.11.2025 11:23

    Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи қандай якунланди?

    Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” шаклидаги саммитида иштирок этди.

    'Ўзбекистон АҚШга 100 миллиард долларлик сармоя киритади'ning rasmi

    Сиёсат 07.11.2025 09:15

    Ўзбекистон АҚШга 100 миллиард долларлик сармоя киритади

    Президент Дональд Трамп Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишув имзоланганини маълум қилди.