АсосийСиёсат

Мирзиёев ва Тоқаев 1,3 млрд долларлик лойиҳаларни ишга туширди

Президентлар раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

'Мирзиёев ва Тоқаев 1,3 млрд долларлик лойиҳаларни ишга туширди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказишди. 

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари 2024 йилда таъсис этилган Олий давлатлараро кенгаш формати ўзининг долзарблиги ва самарадорлигини кўрсатганини таъкидлади.

– Муносабатларимиз бугунги кунда энг юқори – стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишларини, икки томонлама салоҳиятдан фойдаланиш йўлларини батафсил муҳокама қилдилар ва Ўзбекистон – Қозоғистон шериклигини кенгайтиришга сезиларли туртки берадиган бир қатор қарорлар қабул қилдилар.

Ўзаро савдонинг барқарор ўсишини таъминлаш, унинг таркибини диверсификация қилиш ва бизнес учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Йил бошидан буён товар айирбошлаш 4 миллиард долларга етгани мамнуният билан қайд этилди. Бу кўрсаткични 2030 йилгача 10 миллиардга етказиш мақсад қилинган.

Бунинг учун барча зарур шароитлар яратилган, савдо ва инвестиция битимларининг салмоқли тўплами шакллантирилган, “ЎзКазТрейд” компанияси таъсис этилган, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик механизмлари йўлга қўйилган.

Мамлакатимиз етакчиси саноат кооперацияси соҳасида эришилган катта муваффақиятларни қайд этди.

Ташриф доирасида “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази ҳамда 1,3 миллиард долларлик қатор муҳим лойиҳалар ишга туширилади. Бундан ташқари, умумий қиймати 8 миллиард доллардан зиёд бўлган, жумладан, кимё, геология, инфратузилма, логистика, агросаноат ва кўплаб бошқа соҳалардаги лойиҳаларни ўз ичига олган кенг кўламли Саноат кооперацияси дастури тайёрланди.

Транспорт ва логистика соҳасида тизимли шериклик устувор йўналиш сифатида қайд этилди. Янги транспорт йўлакларини, шу жумладан, “Учқудуқ – Қизилўрда” йўналишини яратиш, Ақтау, Қуриқ ва Хоргос портларида юк ташишни рағбатлантириш бўйича биргаликда ишлаш зарурлиги қайд этилди.

Энергия ресурсларини ташиш ва қайта ишлаш, энергияни тежаш, “яшил” технологиялар ҳамда ахборот технологияларини жорий қилиш соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлик билдирилди.

Сув-экология соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилади. Томонлар ташриф доирасида Трансчегаравий сув обектларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги битим имзоланишини олқишладилар.

Етакчилар гуманитар алоқалар алоҳида ўрин тутишини қайд этдилар. Жорий йилда Олмаота ва Остона шаҳарларида қўшма маданий тадбирлар – “Лазги” балети, рассомлар кўргазмаси, адабиётчилар форуми ва ёшлар фестивали, шунингдек, Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунлари ва Тошкент шаҳрида Остона кунлари муваффақиятли ўтказилгани мамнуният билан қайд этилди.

Фан ва таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари ўртасидаги алмашинувларни давом эттириш, олий таълим муассасалари ўртасидаги қўшма дастурларни кенгайтиришга келишиб олинди.

Қўшма сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тарихий қадамжолари, бой маданий ва маънавий меросини оммалаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, музокаралар кун тартиби юзасидан Бош вазирлар ўринбосарлари, энергетика, транспорт ва маданият вазирларининг ҳисоботлари тингланди.

Давлатлараро олий кенгашнинг иккинчи йиғилиши якунида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.

Шундан сўнг давлат раҳбарлари янги кооперация лойиҳаларини ишга туширишди

Олий Давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.

Хусусан, “Марказий Осиё” Халқаро саноат кооперацияси маркази ва “Тенге Банк”нинг Тошкентдаги янги бош офиси ишга туширилди.

Шунингдек, “Silkway Central Asia” кўп тармоқли логистика маркази, чизиқли алкилбензол ишлаб чиқариш қувватлари, Янги Тошкентда “Остона” мавзеси ҳамда пойтахтларда “Тошкент” ва “Остона” меҳмонхона мажмуалари қурилиши бошланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари ушбу лойиҳалар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Тоқаевни мукофотлади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 13:35

    Мирзиёев Тоқаевни мукофотлади

    Шундан сўнг Қозоғистон билан стратегик шериклик ва иттифоқчиликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли келишувлар тўплами имзоланди.

    'Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида товар айирбошлаш 4 млрд долларга етди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:09

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида товар айирбошлаш 4 млрд долларга етди

    Мирзиёев ва Тоқаев ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.

    'Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан суҳбат ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 14.11.2025 19:48

    Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан суҳбат ўтказди

    Ташриф дастурига мувофиқ, эртага, 15 ноябрь куни, олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

    'Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади'ning rasmi

    Сиёсат 14.11.2025 10:49

    Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади

    Ўзбекистоннинг ушбу форматдаги раислиги даврида ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи 20 дан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилди.

    'Марказий Осиё етакчилари Тошкентда йиғилади'ning rasmi

    Сиёсат 13.11.2025 13:13

    Марказий Осиё етакчилари Тошкентда йиғилади

    Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

    'Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 13.11.2025 09:51

    Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Юта штати делегациясини қабул қилиб, икки томонлама инвестициявий ва иқтисодий алоқалар истиқболларини муҳокама қилди.