Мазкур дастур паст углеродли ўсишни таъминлаш, давлат сектори самарадорлигини ошириш ва иқлим ўзгаришига бардошли механизмларни кучайтиришни назарда тутади. Бу хакда ЎзА маълум қилди.
Банкнинг иқлимга йўналтирилган молиялаштириш сиёсати доирасида бутун иқтисодиёт бўйлаб тизимли иқлим чораларини жорий этиш қўллаб-қувватланади.
Ислоҳотлар энергетика ва йирик давлат корхоналарида бошқарув шаффофлигини ошириш, давлат харидларида экологик стандартларни татбиқ этиш, шунингдек, углерод кредитлари айланиши учун аниқ қоидаларни шакллантиришни ўз ичига олади. Бу эса хусусий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.
Дастур Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Расмий маълумотда таъкидланишича, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва тоза энергия ечимларини кенг жорий этиш иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, ҳаво сифатини яхшилаш ва иқлим хатарларига бардошлиликни оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Энергия тежамкор технологиялардан кенг фойдаланиш энергия харажатларини камайтириб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳлари учун яшаш шароитларини яхшилашга ёрдам бериши таъкидланган.






