АсосийЖамият

Бугун қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши айтилди

Ўзгидромет 7 декабрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

'Бугун қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши айтилди'ning rasmi

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 7 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шимолда ёмғир қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда бузилган тандирнинг пулини ҳоким тўлаб берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:29

    Андижонда бузилган тандирнинг пулини ҳоким тўлаб берди

    Аввалроқ, Шаҳрихон туманида ҳоким кўрсатмасига асосан, кўчада сомса пиширилаётган тандирлар бузиб ташлангани ҳақида хабар берган эдик.

    '19 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2025 22:33

    19 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга тушди

    53 ёшли аёл 2006 йилдан бери жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларга оид жиноят бўйича қидирувда бўлган.

    'Наманганда 4 баллик зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2025 20:20

    Наманганда 4 баллик зилзила содир бўлди

    Наманган вилоятининг Поп ва Данғара туманларида ер силкиниши қайд этилди.

    '"TEXNOPARK" МЧЖ раҳбарига ҳавони ифлослантираётганлиги сабабли чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2025 18:57

    "TEXNOPARK" МЧЖ раҳбарига ҳавони ифлослантираётганлиги сабабли чора кўрилди

    Корхонада чанг-газ тозалаш ускунаси бўлса-да, у меъёрдан ортиқ чиқиндиларни ҳавога чиқараётгани, экологик экспертиза хулосаси олинмагани аниқланди.

    'Андижон ҳокими каналида 18+ расмлар тарқалганига изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2025 18:04

    Андижон ҳокими каналида 18+ расмлар тарқалганига изоҳ берилди

    Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    'Бухорода цех портлаб кетди'ning rasmi

    Жамият 06.12.2025 15:07

    Бухорода цех портлаб кетди

    Ушбу мудҳиш ҳодиса ортидан 4 киши ҳалок бўлган.