АсосийСиёсат

Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 млн доллар ажратади

Хўш, ушбу маблағ қайси соҳаларга йўналтирилади?

'Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 млн доллар ажратади'ning rasmi

Жаҳон банки Ўзбекистонда муниципал инфратузилма ва хизматларни ривожлантириш учун 250 миллион доллар ажратишни маъқуллади. Маблағлар “Шаҳарларда яшаш ва унумдорликни ошириш учун қулай шароитлар яратиш” дастури доирасида сарфланади.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи шаҳарларда истиқомат қилади, 2050 йилга бориб бу кўрсаткич 60 фоиздан ошиши кутилмоқда. Урбанизациянинг тезлашуви шаҳарларни режалаштириш, коммунал хизматлар, жамоат транспорти ва чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш заруратини кучайтирмоқда.

Шу муносабат билан 2025 йилда ҳудудларни жадал комплекс ривожлантириш дастури ишга туширилган бўлиб, у 3,6 миллион нафар аҳоли яшайдиган 16 та стратегик аҳамиятга эга туман ва шаҳарни қамраб олади. Дастур доирасида инфратузилма ва иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар