АсосийСиёсат

Мирзиёев Япониянинг иқтисодиёт вазири билан учрашди

Токиода бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон–Япония стратегик шериклигини чуқурлаштириш ва йирик қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

'Мирзиёев Япониянинг иқтисодиёт вазири билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида 19 декабрь куни Япония иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири Рёсей Аказавани қабул қилди.

Учрашувда савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбари сўнгги йилларда Япониянинг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари сезиларли даражада ошганини қайд этди. Хусусан, қўшма корхоналар сони 10 баравар кўпайиб, лойиҳалар қиймати 20 миллиард доллардан ошган.

Томонлар муқобил энергетика, карбонсизлантириш ва муҳим хомашё йўналишларида ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия тузиш ва ЖЕТРО ҳамда РОТОБО иштирокида ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Япониядаги ватандошлар билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 18.12.2025 19:43

    Президент Япониядаги ватандошлар билан учрашди

    Токиода яшовчи ва ишлаётган ўзбекистонликлар билан самимий мулоқот бўлиб ўтди.

    'Президент Японияга етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат 18.12.2025 18:18

    Президент Японияга етиб борди

    Давлат раҳбарини “Ханеда” халқаро аэропортида Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

    'Япония матбуоти Ўзбекистонни ёритди'ning rasmi

    Сиёсат 18.12.2025 16:31

    Япония матбуоти Ўзбекистонни ёритди

    The Japan News нашрида Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги етакчи ўрни ва Токио учун стратегик аҳамияти таҳлил қилинди.

    'Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Сиёсат 17.12.2025 07:52

    Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 млн доллар ажратади

    Хўш, ушбу маблағ қайси соҳаларга йўналтирилади?

    'Президентнинг  Туркманистонга сафаридан нималар кутилмоқда?'ning rasmi

    Сиёсат 12.12.2025 15:45

    Президентнинг Туркманистонга сафаридан нималар кутилмоқда?

    Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Ашхобод шаҳрида Туркманистон доимий бетарафлигининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этди.