АсосийМаданият

Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?

Тошкент шаҳрида янги йил байрами муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилади.

'Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?'ning rasmi

Асосий байрам тадбирлари 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январгача ҳар куни 11:00 дан 23:00 га қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда. 
Шунингдек, қуйидаги манзилларда кўтаринки руҳдаги байрам тадбирлари ташкил этилади:

Юнусобод тумани
— Рихсилий 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси (“Юнусобод Галлерй” мажмуаси)
25-декабрь — 10-январь | 17:00 — 21:00

Бектемир тумани
— “Compass” савдо мажмуаси
25 декабрь — 10 январь | 11:00 — 22:00
 “Coca-Cola Garden” боғи
25 декабрь — 10 январь | 11:00 — 22:00

Миробод тумани
— Тарас Шевченко 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси
21 декабрь — 4 январь | 16:00 — 22:00

Мирзо Улуғбек тумани
— “Central Park”
25 декабрь — 10 январь | 11:00 — 22:00
— “Янги Ўзбекистон боғи” ҳудуди
25 декабрь — 10 январь | 16:00 — 22:00

Сергели тумани
— Суғдиёна ва Жалойир кўчалари бўйлаб 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси ҳамда Янги Сергели истироҳат боғи
25 декабрь — 10 январь | 11:00 — 22:00

Олмазор тумани
— “Asia.uz” супермаркети автотураргоҳи (собиқ Нукус кинотеатри)
25 декабрь — 10 январь | 16:00 — 22:00
Учтепа тумани
— Учтепа тумани ҳокимлигининг олди қисми
25 декабрь — 5 январь | 16:00 — 20:00

Чилонзор тумани
— “Dream Park” (“Ғафур Ғулом”) маданият ва истироҳат боғи
25 декабрь — 10 январь | 11:00 — 22:00
— “Ҳумо Арена” муз саройи олди майдони
25 декабрь — 10 январь | 11:00 — 23:00
— “Magic City” боғи
20 декабрь — 10 январь | 11:00 — 23:00
— Ал-Хоразмий 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси
25 декабрь — 10 январь | 11:00 — 22:00

Шайхонтоҳур тумани
— “Анҳор Локомотив” боғи
25 декабрь — 10 январь | 11:00 — 22:00
— “Tashkent City”мажмуаси
21 декабрь — 10 январь | 11:00 — 23:00
Яшнобод тумани
— “Ашхобод” сайилгоҳи
25 декабрь — 10 январь | 11:00 — 20:00

Яккасарой тумани
— “NЕХТ” савдо мажмуаси
25 декабрь — 10 январь | 16:00 — 22:00
— Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг хорижий давлатлар урф-одатлари, миллий ҳамда маданий анъаналари акс эттирилган павилёнлар ҳудуди
25-30 декабрь | 16:00 — 19:00

Янгиҳаёт тумани
— Меҳригиё 24/7 гастрономик ва туризм кўчаси
25 декабрь — 10 январь | 11:00 — 22:00

    Бошқа янгиликлар