25 декабрь куни КХДР давлат ОАВлари тарқатган маълумотларга кўра, янги сувости кемаси ўлчами жиҳатидан АҚШнинг айрим зарба берувчи кемаларига тенг келади.
Суратлардан кема ҳали сувга туширилмагани, у бошқариладиган ракеталар билан жиҳозлангани кўринади.
Атом сувости кемаси қурилиши Ким Чен Иннинг 2021 йилда эълон қилинган стратегик режаларидан бири ҳисобланади.
У буни миллий хавфсизликни таъминлашда муҳим ҳужумкор салоҳият деб атаган.






