АсосийСиёсат

CNN телеканали Янги йил эфир дастурида Ислом цивилизацияси маркази ҳақида ҳикоя қилмоқда

Халқаро CNN телеканали Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига бағишланган ярим соатлик ҳужжатли фильмни намойиш этди.

'CNN телеканали Янги йил эфир дастурида Ислом цивилизацияси маркази ҳақида ҳикоя қилмоқда'ning rasmi

Унда жаҳон аҳамиятига эга энг нодир маданий мерос буюмлари акс эттирилган бўлиб, Ўзбекистонни ислом оламининг энг муҳим тарихий марказлардан бири сифатида очиб беради.

Таъкидлаш жоизки, мазкур фильм CNN ташаббуси билан яратилган бўлиб, машҳур халқаро телеканалнинг муаллифлик лойиҳаси ҳисобланади. Янги йил дастурлари давомида фильм беш марта намойиш этилди. Бу эса Ислом цивилизацияси маркази мавзусига ҳамда Ўзбекистоннинг маданий меросига халқаро таҳририят ва аудитория томонидан катта қизиқиш ва эътибор қаратилганидан далолат беради.

Ҳужжатли фильм намойишидан олдин эксклюзив видеоролик тақдим этилди. Унда Ислом цивилизацияси марказининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусига оид муаллифлик концепцияси ёритилган. Видеоматериалда халқаро сиёсатчилар ва жамоат арбоблари лойиҳани юксак баҳолаб, уни маърифат, мулоқот ва гуманистик қадриятларга йўналтирилган замонавий маданий-цивилизациявий макон сифатида эътироф этдилар.

Видеороликда Ислом цивилизацияси марказининг ноёб лавҳалари, жумладан, афсонавий Усмон мусҳафи, Муқаддас Каъбанинг калитлари, Амир Темур бисотида сақланган Қуръондан бир парча, шунингдек, ислом ва жаҳон маданий меросининг хазинасини ташкил этувчи бошқа бутун дунё аҳамиятидаги артефактлар намойиш этилган. Ушбу материал Euronews телеканали эфир дастурида ҳам тақдим этилган.

10 гектар ҳудудда барпо этилган мажмуа бешта галереяни бирлаштириб, исломни билим ва бағрикенглик дини сифатида очиб беради. Марказ экспозициялари Мовароуннаҳр алломаларининг жаҳон илми ва маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссасини яққол намойиш этади.

Марказнинг халқаро эътирофи "Оскар" мукофоти соҳиби Бен Кингсли иштирокида амалга оширилган "Маърифат акс-садоси" маданий-маърифий лойиҳаси билан ҳам тасдиқланади. Бу эса ушбу ташаббуснинг юксак мақоми ва аҳамиятини янада яққол кўрсатади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди

    Форумда қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдимот қилинди.

    'Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 млн доллар ажратади

    Хўш, ушбу маблағ қайси соҳаларга йўналтирилади?

    'Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    'Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

    Давлатимиз раҳбари спорт федерациялари фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳудудларда соҳа инфратузилмасини яхшилаш, спортчи ва мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

    'Шавкат Мирзиёев рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва телекоммуникация соҳаларидаги режалар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    Шавкат Мирзиёев рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва телекоммуникация соҳаларидаги режалар тақдимоти билан танишди

    “Электрон ҳукумат ривожланиш индекси”да камида 55-ўринга кўтарилиши учун ишлаб чиқилган қатор ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилди.

    'Ўзбекистон етакчиси нега Қозоғистонга жўнаб кетди?'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:35

    Ўзбекистон етакчиси нега Қозоғистонга жўнаб кетди?

    Билдирилишича, Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Хитой раиси билан ҳам музокара ўтказади.