АсосийСиёсат

Мирзиёев Янги Тошкентдаги энергетика объектлари билан танишди

Президент тригенерация станцияси ва Ўзбекистонда илк бор барпо этилаётган ёпиқ турдаги нимстансиянинг аҳамиятини қайд этди.

'Мирзиёев Янги Тошкентдаги энергетика объектлари билан танишди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудида барпо этилаётган замонавий энергетика объектлари фаолияти билан танишди. Ушбу ҳудудда шаҳарни марказлашган иситиш ва совитиш билан таъминлашга мўлжалланган Тригенерация технологиясига асосланган станция қурилиши жадал давом этмоқда.

Мазкур технология энергиядан икки баробаргача тежамкор фойдаланиш имконини беради. Биринчи босқичда иссиқлик учун 75 мегаватт, совитиш тизими учун 100 мегаватт қувват яратилади, шунингдек, 17 мегаватт қўшимча электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Давлат раҳбари Янги Тошкентда қурилаётган илк нимстансияда ҳам бўлиб, у ердаги ишлар билан танишди. Қуввати 100 мегаватт бўлган ушбу иншоот Хитойнинг “Haocheng Industry Group Limited” компанияси иштирокида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, бу Ўзбекистондаги биринчи ёпиқ турдаги нимстансия бўлиб, у анъанавий очиқ иншоотларга нисбатан кам майдон эгаллайди, шовқин даражаси паст ва шаҳар меъморий қиёфасига мос ҳисобланади.

Президент объектларнинг техник ва иқтисодий самарадорлиги ҳамда Янги Тошкент учун стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, лойиҳани келгусида янада сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши кўриб чиқилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.01.2026 15:04

    Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши кўриб чиқилди

    Шавкат Мирзиёевга аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши юзасидан ахборот берилди

    'Элчиларга янги вазифалар қўйилди'ning rasmi

    Сиёсат 15.01.2026 13:05

    Элчиларга янги вазифалар қўйилди

    Фуқароларни хорижда юқори даромадли иш ўринлари билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланди.

    'Туризм ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилди'ning rasmi

    Сиёсат 15.01.2026 04:28

    Туризм ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилди

    Президент Шавкат Мирзиёев туризм, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган қатор йирик қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

    'Кўп хонадонли уйларни бошқаришда кластер тизими жорий этилади'ning rasmi

    Сиёсат 15.01.2026 04:16

    Кўп хонадонли уйларни бошқаришда кластер тизими жорий этилади

    Президент Шавкат Мирзиёев кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

    'Президент Махсус операциялар кучларининг янги полигонида машғулотларни кузатди'ning rasmi

    Сиёсат 13.01.2026 14:07

    Президент Махсус операциялар кучларининг янги полигонида машғулотларни кузатди

    Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ташкил этилган Махсус операциялар кучлари полигони фаолияти билан танишиб, бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини юқори баҳолади.

    'Ўзбекистон Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади'ning rasmi

    Сиёсат 13.01.2026 11:58

    Ўзбекистон Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади

    Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида замонавий таҳдидлар шароитида амалдаги Мудофаа доктринаси ва Миллий хавфсизлик концепциясини янгилаш зарурлигини маълум қилди.