АсосийЖамият

“Ақлингизни ишлатинг, Россиядан тезроқ кетинг”, — Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонлик ҳолатига муносабат билдирди.

'“Ақлингизни ишлатинг, Россиядан тезроқ кетинг”, — Алишер Қодиров'ning rasmi

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Россияда ОМОН ходимлари томонидан Ўзбекистон фуқароси ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот бериб, воқеа тафсилотлари ўрганилаётганини маълум қилди.

Ҳолатга “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров ҳам муносабат билдирди. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Россиядаги вазият Марказий Осиё фуқаролари учун тобора хавфли тус олаётганини таъкидлади.

“Ишонинг, вазият ой саин фақат ёмонлашади. Россия махсус хизматлари Марказий Осиёликларни келажакда юз бериши мумкин бўлган нотинчликларнинг фаол иштирокчиси сифатида кўрмоқда. Шу сабабли улардан келадиган меҳнат фойдасидан аллақачон воз кечилган”, — деб ёзди Қодиров.

Шунингдек, у Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, Россияга боришдан тийилиш ва имкон қадар тезроқ у ердан қайтишни тавсия қилди.

“Ақлингизни ишлатинг, Россиядан тезроқ кетинг. Ҳеч қандай даромад ота-онангиз ва фарзандларингизнинг кўз ёшига арзимайди”, — дея ёзади у.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган расмий изоҳда Россиянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг вафоти билан боғлиқ ҳолат мамлакатнинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги томонидан назоратга олингани билдирилди.

“Бош консулхона марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, уларга зарур консуллик ва амалий ёрдам кўрсатмоқда. Фуқаронинг жасадини Ватанга қайтариш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда”, — дейилади вазирлик ахборотида.

Шунингдек, ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Хабаровск ўлкаси прокуратураси, тергов бошқармаси ҳамда Россия ТИВнинг ҳудудий ваколатхоналарига расмий ноталар юборилиб, ҳолатни ҳар томонлама, холис ва қонуний тартибда ўрганиш сўралгани қайд этилди.

ТИВ баёнотида Ўзбекистон дипломатлари хорижда бўлиб турган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни устувор вазифа деб билиши алоҳида таъкидланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Барча ислоҳотларимиз узоқ муддатли, энг тез натижа бергани — экология” — Саида Мирзиёева'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:34

    “Барча ислоҳотларимиз узоқ муддатли, энг тез натижа бергани — экология” — Саида Мирзиёева

    Президент администрацияси раҳбари қисқа муддатда сезиларли ўзгаришга эришилган соҳалардан бири экология бўлганини қайд этди.

    'Бўстонлиқда дам олиш масканларига олиб борувчи йўллар бир томонлама қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:02

    Бўстонлиқда дам олиш масканларига олиб борувчи йўллар бир томонлама қилинди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Амирсой, Чимён ва Белдерсой дам олиш масканларига олиб борувчи йўлларда ҳаракат вақтинча бир томонлама ташкил этилди.

    'Тошкентда ерости ўтиш жойидан телефон олиб қочган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:55

    Тошкентда ерости ўтиш жойидан телефон олиб қочган шахс қўлга олинди

    Пойтахтнинг Шимолий вокзал ҳудудида ерости ўтиш жойида қизнинг телефонини зўрлик билан тортиб олган шахс тезкор тадбирлар натижасида ушланди.

    'Саида Мирзиёева Кирилл Альтман билан бўлган интервьюси ҳақида фикр билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:45

    Саида Мирзиёева Кирилл Альтман билан бўлган интервьюси ҳақида фикр билдирди

    Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева блогер ва журналист Кирилл Альтман билан бўлиб ўтган интервьюси юзасидан муносабат билдирди.

    'Қўқонда Янги йил арафасида мушакбозлик уюштирган шахслар қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:20

    Қўқонда Янги йил арафасида мушакбозлик уюштирган шахслар қамалди

    Суд қарорига кўра, ушбу шахсларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

    'Россияда Ўзбекистон фуқароси ўлдирилгани юзасидан маълумот берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:10

    Россияда Ўзбекистон фуқароси ўлдирилгани юзасидан маълумот берилди

    Федерациянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг вафоти билан боғлиқ ҳолат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланди.