АсосийЖамият

“Авиасозлар” бозорида яна ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар ФВБ ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

'“Авиасозлар” бозорида яна ёнғин чиқди'ning rasmi

Бугун, 4 январь куни соат 19:19 да “112” тизими орқали Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Авиациячилар кўчасида жойлашган “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ ҳудудидаги дўконлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

​Мазкур хабарга асосан воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жалб этилиб, улар соат 19:24 да етиб борган. Ёнғин соат 19:29 да қуршаб олиниб, 19:34 да тўлиқ ўчирилди.

​Ёнғин оқибатида дўконнинг тахминан 20 квадрат метр майдонида ички қисми ва шифт қисми ёниб зарарланган.

​Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:18

    Энергия йўқотишлари кескин танқид қилинди

    Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишларда мамлакат иқтисодиёти, инфляцияни жиловлаш, энергия тежамкорлиги, туризм ва бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

    'Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:25

    Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда

    Қатор товарлар бўйича импорт устунлиги сақланиб, янги ишлаб чиқариш имкониятлари очилмоқда.

    'Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:18

    Солиқ қўмитаси ресторалардан қонунга риоя қилишни талаб қилди

    ЯТТ орқали чек бериб, ҚҚСдан қочаётган тадбиркорлар огоҳлантирилди.

    'Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:15

    Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб бериши мумкин

    Икки давлат ўртасида энергетика ва саноат соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда.

    'Исроил–Ливан ўртасидаги сулҳ яна узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:12

    Исроил–Ливан ўртасидаги сулҳ яна узайтирилди

    АҚШ ташаббуси билан ўт очишни тўхтатиш режими яна уч ҳафтага давом этади.