АсосийБу қизиқ

Бугун ҳам айрим ҳудудларда қор ёғади

“Ўзгидромет” 29 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Бугун ҳам айрим ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб бир оз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 1 даража совуқ – 1 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси  8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ; Устюртда кечаси 17-22 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ – 3 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ – 3 даража илиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади. 28-30 январь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Telegram янги функцияни ишга туширди'ning rasmi

    Бу қизиқ 01.03.2026 16:41

    Telegram янги функцияни ишга туширди

    Энди шахсий чатларда “forward” ва скриншотни чеклаш имконини берди.

    'Путин Пезешкианга ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Бу қизиқ 01.03.2026 10:26

    'Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 27.02.2026 00:41

    Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

    “Ўзгидромет” бугун, 27 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    '“Trump Organization” Австралияда энг баланд осмонўпар бино қуришни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.02.2026 19:42

    “Trump Organization” Австралияда энг баланд осмонўпар бино қуришни режалаштирмоқда

    Лойиҳа қиймати камида 1 миллиард долларга баҳоланаётган минора мамлакатдаги энг баланд иншоот бўлиши кутилмоқда.

    'УФАда эркак байрам пайти тасодифан стакан устига йиқилиб, жарроҳлик амалиётига тушди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.02.2026 05:19

    'Шимолий Кореяда 2 ёшли бола Инжил сабабли умрбод қамалди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.02.2026 03:20

    Шимолий Кореяда 2 ёшли бола Инжил сабабли умрбод қамалди

    Мамлакатда диний адабиёт сақлаш оғир жиноят сифатида баҳоланади.