АсосийЖамият

Швециядан 21 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

11 февраль куни кечки пайт бортида 21 нафар ўзбекистонлик бўлган чартер рейс Тошкент халқаро аэропортига қўнди.

'Швециядан 21 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди'ning rasmi

“Дунё” хабарига кўра, мазкур фуқаролар Швеция ҳудудига белгиланган тартиб-қоидаларни бузган ҳолда кириб, миграция қонунчилиги талабларига риоя этмаган. Шу муносабат билан улар Ўзбекистонга қайтарилган.

Қайд этилишича, парвоз Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органларининг мувофиқлаштирилган ҳамкорлиги асосида ташкил этилган. Тошкент аэропортида фуқароларни Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари кутиб олган.

Ватанга қайтган фуқаролар кўрсатилган ёрдам ва қўллаб-қувватлаш учун мамлакат раҳбарияти ҳамда мутасадди идораларга миннатдорлик билдирган.

    Бошқа янгиликлар