АсосийДунё

Швейцария энди дунёнинг энг қиммат мамлакати эмас

Исландия яшаш қиймати бўйича дунёдаги энг қиммат мамлакатга айланди. Бу ҳақда “Iceland Monitor” нашри хабар берди.

'Швейцария энди дунёнинг энг қиммат мамлакати эмас'ning rasmi

Маълум қилинишича, Viska компанияси таҳлилчилари ўтказган тадқиқотга кўра, Исландиядаги нархлар Европа давлатларидаги ўртача кўрсаткичдан 84 фоизга юқори бўлган. Шу тариқа мамлакат бу борада Швейцарияни ортда қолдирган.

Тадқиқот муаллифлари сўнгги 30 йил давомида Исландия ва Европа давлатлари ўртасидаги ўртача нарх фарқи 42 фоизни ташкил этганини, ҳозир эса бу кўрсаткич қарийб икки бараварга ошганини қайд этган.

Айниқса, озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотлари нархи қўшни Шимолий Европа давлатларига нисбатан анча юқори. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 44 фоизга, гўшт маҳсулотлари эса 71 фоизга қимматроқ экани айтилмоқда. Автомобиллар ҳам қўшни давлатларга қараганда тахминан 40 фоиз қиммат сотилмоқда.

Экспертлар фикрича, бундай қимматчиликка юқори импорт божлари ва бозорда рақобатнинг пастлиги сабаб бўлмоқда. Шунингдек, мамлакатда инфляция Европа иқтисодий ҳудудидаги давлатларга нисбатан икки баравар тез ўсмоқда.

Таҳлилчилар инфляция назоратга олинмаса, мамлакатда харид қобилияти пасайиши, миллий валюта қадрсизланиши ва экспорт кўрсаткичлари ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Маълумот учун, энг арзон нон сотиладиган давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эбола сабаб Канадага кириш тақиқланмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:25

    Эбола сабаб Канадага кириш тақиқланмоқда

    Сўнгги уч ҳафтада Эбола хавфи юқори давлатларда бўлган шахслар 21 кун карантинда бўлиши керак.

    'Исроил Ғазода “Ҳамас” ҳарбий қанотининг янги раҳбарини йўқ қилганини билдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:59

    Исроил Ғазода “Ҳамас” ҳарбий қанотининг янги раҳбарини йўқ қилганини билдирди

    Исроил армияси Ғазо сектори шимолига уюштирилган ҳаво ҳужуми натижасида “Ҳамас”нинг ҳарбий қанотига яқинда раҳбар этиб тайинланган Муҳаммад Одеҳ ўлдирилганини маълум қилди.

    'Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилаётгани маълум бўлди'ning rasmi

    Дунё 27.05.2026 16:24

    Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилаётгани маълум бўлди

    Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон 5,8 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган.

    'Никоҳсиз туғилган болалар сони кескин ортмоқда'ning rasmi

    Дунё 27.05.2026 10:18

    Никоҳсиз туғилган болалар сони кескин ортмоқда

    Бу ҳолат демографик ўзгаришлар, никоҳлар сонининг камайиши ва аҳолининг қариши билан боғлиқ.

    'Россия Арманистонни газ ва нефтьсиз қолдириш билан огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё 27.05.2026 06:57

    Россия Арманистонни газ ва нефтьсиз қолдириш билан огоҳлантирди

    Москва Ереваннинг Европа Иттифоқига яқинлашувидан норози.