АсосийБу кизик

Ўзбекистон энг кўп маҳсулот экспорт қилаётган давлатлар маълум қилинди

Ўзбекистон маҳсулотлари энг кўп экспорт қилинган давлатлар орасида Россия етакчилик қилган.

'Ўзбекистон энг кўп маҳсулот экспорт қилаётган давлатлар маълум қилинди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 5,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

Ҳисоботда қайд этилишича, ушбу даврда Ўзбекистон маҳсулотлари энг кўп экспорт қилинган давлатлар орасида Россия етакчилик қилган. Мамлакатга амалга оширилган экспорт ҳажми 1,1 миллиард долларга етган.

Иккинчи ўриндан Хитой жой олган бўлиб, мазкур давлатга экспорт 641,7 миллион долларга тенг бўлган. Кейинги ўринларда Афғонистон (443,6 млн доллар) ва Франция (405,9 млн доллар) қайд этилган.

Шунингдек, Қозоғистонга 282,8 миллион долларлик, Туркияга 231,6 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Бирлашган Араб Амирликлари ҳиссасига 172,3 миллион доллар, Қирғизистонга 169,9 миллион доллар ва Тожикистонга 140,8 миллион долларлик экспорт тўғри келган.

ТОП-10ликни Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди ҳисобланган Гонконг якунлаб берган. Ушбу ҳудудга экспорт ҳажми 127,1 миллион долларни ташкил этган.

Мутахассислар фикрича, мазкур кўрсаткичлар Ўзбекистон маҳсулотларининг нафақат қўшни давлатлар, балки Европа ва Осиё бозорларида ҳам талаб юқори эканини кўрсатади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу кизик Бугун 02:53

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини тақдим этди.

    'Ўзбекистонда бу йил ёз жуда иссиқ бўлиши мумкин'ning rasmi

    Бу кизик 29.05.2026 13:21

    Ўзбекистонда бу йил ёз жуда иссиқ бўлиши мумкин

    Ўзгидромет” маълумотига кўра, 2026 йилда Ўзбекистонда ёз фасли беқарор ва нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланади.

    'Ўзбекистон сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича орқада қолмоқда'ning rasmi

    Бу кизик 29.05.2026 03:58

    Ўзбекистон сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича орқада қолмоқда

    Ўзбекистон аҳолисининг атиги 7,2 фоизи генератив сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган.

    'Ҳиндистондаги 21 метрли Месси ҳайкали бузиб ташланади'ning rasmi

    Бу кизик 29.05.2026 03:25

    Ҳиндистондаги 21 метрли Месси ҳайкали бузиб ташланади

    Ҳайкал кучли шамол пайтида тебраниб кетгани учун хавфли деб топилган.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Бу кизик 29.05.2026 02:57

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    “Ўзгидромет” Ўзбекистон ҳудудлари бўйича навбатдаги об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Ўзбекистон олтин экспортини қайта тиклади'ning rasmi

    Бу кизик 27.05.2026 11:50

    Ўзбекистон олтин экспортини қайта тиклади

    Маълум қилинишича, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида мамлакат 1,5 миллиард АҚШ доллари қийматида олтин экспорт қилган.