АсосийЖамият

Ўзбекистонда газ ва нефть қазиб олиш қисқарди, импорт эса кескин ошди

Ҳўш, нега?

'Ўзбекистонда газ ва нефть қазиб олиш қисқарди, импорт эса кескин ошди'ning rasmi

2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистонда табиий газ ва нефть қазиб чиқариш ҳажми камайиб, энергия ресурслари импорти сезиларли даражада ошди.

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, январь–апрель ойларида мамлакатда 12,6 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги 15 миллиард куб метр кўрсаткичдан анча кам.

Шунингдек, ҳисобот даврида 209 минг тонна нефть ва 319,3 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқарилган. Ҳар икки кўрсаткич ҳам ўтган йилга нисбатан пасайган.

Маҳаллий ишлаб чиқариш қисқариши фонида газ импорти кескин ошган. Тўрт ой давомида табиий газ хариди учун 508,3 миллион доллар сарфланган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 баробар кўпдир.

Айни пайтда газ экспорти ҳам қисқариб, 129,4 миллион долларни ташкил этган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 70,3 миллион долларга кам.

Нефть ва нефть маҳсулотлари импорти учун эса жами 821,5 миллион доллар сарфланган. Унинг 327,1 миллион доллари автомобиль бензини хариди ҳиссасига тўғри келади.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг нефть ва нефть маҳсулотлари экспортидан олган даромади ҳисобот даврида 234,3 миллион долларни ташкил этган.

Аввалроқ 2026 йилнинг биринчи чорагида табиий газ қазиб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга қисқаргани хабар қилинган эди. Март ойида 2,7 миллиард куб метр, биринчи чорак якунларига кўра эса жами 9,6 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:53

    Зироат Мирзиёева болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади

    У ўз мурожаатида болалар мамлакатнинг энг қимматли бойлиги ва энг катта масъулияти эканини таъкидлади.

    'Креатив иқтисодиёт 145 триллион сўмга етказилади, мактабларда эса янги “арт” дастури жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:02

    Креатив иқтисодиёт 145 триллион сўмга етказилади, мактабларда эса янги “арт” дастури жорий этилади

    Шу муносабат билан мутасаддиларга ҳар бир ҳудудда йил давомида шундай нуфузли тадбирларни ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

    'Наманганда 23 ёшли йигит сойда чўкиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:16

    Наманганда 23 ёшли йигит сойда чўкиб кетди

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

    'Фарғонада юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:07

    Фарғонада юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди

    Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    'Ўзгидромет сел ва маҳаллий сув тошқинлари хавфи ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:43

    Ўзгидромет сел ва маҳаллий сув тошқинлари хавфи ҳақида огоҳлантирди

    2–5 июнь кунлари мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида кучли ёмғирлар сабаб сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

    'Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди'ning rasmi

    Жамият 30.05.2026 15:51

    Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди

    Давлат қарзининг 85 фоизини ташқи, 15 фоизини эса ички қарз ташкил этмоқда.