АсосийБУ ҚИЗИҚ

Сурхондарёда тўрт оёқли чақалоқ туғилди

У Самарқандда операция қилинди.

'Сурхондарёда тўрт оёқли чақалоқ туғилди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида ноёб патология билан туғилган чақалоқ Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниев Darakchi.uz'га маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда тўрт оёқли чақалоқ туғилгани ҳақидаги тасвирлар кенг тарқалгач, ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Мутахассислар маълум қилишича, чақалоқ сиам эгизакларига хос ноёб патология билан туғилган. Ҳомиланинг иккинчи қисми тўлиқ шаклланмай қолган бўлиб, чала ривожланган эмбрионда фақат тананинг пастки қисми шаклланган.

Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, жарроҳ Дилшод Раҳмоновнинг айтишича, чақалоқ 28 апрель куни Шеробод туманида дунёга келган ва 29 апрель куни Самарқандга олиб келинган.

Қайд этилишича, чақалоқнинг икки қўшимча оёғи ва ортиқча жинсий аъзоси бўлган. Шунингдек, унда орқа чиқарув тешиги умуман шаклланмагани аниқланган.

Шифокорлар дастлаб чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида унинг ичагини қорин қисми орқали ташқи томонга чиқаришган. 13 май куни ўтказилган иккинчи жарроҳлик амалиёти давомида ортиқча оёқлар олиб ташланган.

Айни пайтда чақалоқда иккита сийдик пуфаги сақланиб қолган. Шунингдек, икки буйракдан ҳар бири алоҳида канал орқали сийдик пуфагига улангани маълум қилинди.

Шифокорлар келгусида ортиқча сийдик пуфаги ва жинсий аъзони олиб ташлаш, шунингдек, сунъий орқа чиқарув тешиги шакллантириш бўйича қўшимча жарроҳлик амалиётлари ўтказилишини билдирган.

Мутахассисларга кўра, бундай оғир патология билан туғилган чақалоқларнинг яшаб кетиши жуда қийин ҳисобланади. Шунга қарамасдан, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солган.

Маълум бўлишича, чақалоқнинг онаси ҳомиладорликнинг 26 ва 36 ҳафталигида скрининг текширувларидан ўтган. Бироқ текширувлар давомида ҳомиладаги нуқсон аниқланмаган.

Шеробод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси бошлиғи Шерзод Эшқобилов скрининг текширувини ўтказган тиббиёт ходими текширув жараёнида эътиборсизликка йўл қўйганини тан олган.

Ҳозирда чақалоқнинг аҳволи қониқарли бўлиб, у шифокорлар назорати остида қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қайси вилоят аҳолиси энг ёш?'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 04:28

    Қайси вилоят аҳолиси энг ёш?

    2026 йил бошида Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил қилди.

    'Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 02:25

    Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

    Синоптикларга кўра, ҳафта давомида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво устунлик қилади.

    'Марказий банклар олтин харидини оширди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 07.06.2026 04:00

    Марказий банклар олтин харидини оширди

    Ўзбекистон 24 тонна олтин харид қилиб, Польша билан бирга етакчи харидорлар қаторига кирган.

    'Дам олиш куни об-ҳаво кандай бўлади?'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 07.06.2026 02:53

    Дам олиш куни об-ҳаво кандай бўлади?

    Синоптиклар айрим ҳудудларда кучли шамол ва чанғ-тўзонлар кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

    '12 август куни ноёб тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 06.06.2026 16:14

    12 август куни ноёб тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилади

    Ҳодиса Гренландия, Исландия, Португалия ва Испаниянинг шимолий ҳудудларида тўлиқ, Европа, Африка ҳамда Шимолий Американинг катта қисмида эса қисман кузатилади.

    'Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 06.06.2026 03:57

    Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади

    Ўзгидромет 6 июнь куни кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон килди.