Хитойда олий таълимга кириш учун ўтказиладиган миллий имтиҳон — Gaokao га рўйхатдан ўтган ўқувчилар сони 2026 йилда сезиларли камайгани қайд этилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маълумотларга кўра, бу йил имтиҳонга 12,9 миллион нафар абитуриент рўйхатдан ўтган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 450 минг нафарга камдир. Бу кетма-кет иккинчи йил кузатилаётган пасайиш ҳисобланади.Мутахассислар буни бир неча омиллар билан изоҳламоқда.
Жумладан, Хитойда университет ёшидаги аҳоли сонининг қисқариши ҳамда меҳнат бозоридаги босим кучайиши асосий сабаблар сифатида кўрсатилмоқда.
Шунингдек, ёшлар орасида касб-ҳунар ва техник таълимга қизиқиш ортиб бораётгани ҳам университетларга бўлган талабнинг нисбатан пасайишига таъсир қилмоқда.
Айрим ҳудудларда техника таълимига оид муассасаларга кириш учун рақобат кучайгани ҳам қайд этилган.






