Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 9–12 июнь кунлари сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, кутилаётган ёмғирлар сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим туманларида сел келиши хавфи сақланиб қолмоқда.
Хусусан, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сув оқимлари кескин кўпайиши, сой ва дарёларда сув сатҳи кўтарилиши мумкин.
Шу муносабат билан тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Ўзгидромет, шунингдек, республика бўйича айрим ҳудудларда кучли ёмғирлар оқибатида ёмғир сувлари тўпланиши ва ҳудудларни қисман сув босиши эҳтимоли мавжудлигини маълум қилди.






