Тошкент шаҳрида 13 июнь куни кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кузатилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 33–35 даража, кечаси эса 20–23 даража атрофида бўлади. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 10–12 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда "Ўзгидромет" маълум килди.
13 июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳарорати 36–38 даражагача кўтарилади. Чўл ҳудудларида 40 даражагача, мамлакатнинг энг жанубий туманларида эса 42 даражагача исиши кутилмоқда.
Шарқдан эсадиган шамол тезлиги 7–12 м/с ни ташкил этади. Айрим ҳудудларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Шимолий ва чўл ҳудудларда эса шамолнинг тезлиги баъзан 20–22 м/с гача етиши эҳтимол қилинмоқда.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шунингдек, сел-сув тошқинлари юзага келиш хавфи сақланиб қолади.






