АсосийСИËСАТ

Германия Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Музокаралар чоғида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.

'Германия Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси ҳамроҳлигида 17–18 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ташриф дастури доирасида давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари бўлиб ўтади. Учрашувларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинади.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, энергетика ва “яшил” технологиялар соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, транспорт ва логистика, фармацевтика, кимё саноати ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

Шунингдек, таълим ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш, маданий ҳамкорликни ривожлантириш ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Музокаралар чоғида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.

Ташриф якунлари бўйича бир қатор янги қўшма лойиҳа ва дастурларни ишга тушириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қиладиган ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни таваллуд куни билан табриклади'ning rasmi

    СИËСАТ 14.06.2026 08:39

    Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни таваллуд куни билан табриклади

    Президент Дональд Трампга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар, Америка халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаб қолган.

    'Шавкат Мирзиёев Путинга Россия куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    СИËСАТ 14.06.2026 03:12

    Шавкат Мирзиёев Путинга Россия куни муносабати билан табрик йўллади

    Президент ўз табригида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва халқлар фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирган.

    'Шавкат Мирзиёев Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан қутлади'ning rasmi

    СИËСАТ 13.06.2026 11:05

    Шавкат Мирзиёев Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан қутлади

    Бу ҳақда Арманистон бош вазири матбуот хизмати хабар берди.

    'Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи'ning rasmi

    СИËСАТ 09.06.2026 16:09

    Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи

    2025 йилда йирик тоғ-кон саноати корхоналарида рақамли ечимлар ҳисобига 7,3 триллион сўм операцион харажатлар тежалган ва маҳсулот таннархи 9,1 фоизга қисқарган.

    'Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди'ning rasmi

    СИËСАТ 09.06.2026 02:38

    Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди

    Президент Шавкат Мирзиёевга мис саноатида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ижроси ва истиқболдаги режалар юзасидан ахборот берилди.

    'Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади'ning rasmi

    СИËСАТ 08.06.2026 17:47

    Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади

    Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан ўтказилган тақдимот билан танишди.