АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

“Ўзгидромет” ўз прoгнозларини маълум қилди.

'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлади. Кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Шарқий йўналишда эсувчи шамол тезлиги сониясига 3–8 метрни ташкил этади, айрим вақтларда 10–12 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22–24, кундузи эса 36–38 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда. Шамол тезлиги баъзи ҳудудларда сониясига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 18–23, кундузи 32–37 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмаяпти. Ҳарорат кечаси 18–23, кундузи 33–38 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик прогноз қилинмаган. Бироқ айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 36–41 даражагача етади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи 33–38 даража атрофида сақланиб туради.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат айрим ҳудудларда 42 даражагача кўтарилиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса кечга яқин айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор. Кундузи ҳаво 33–38 даражагача исийди.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғирлар, момақалдироқлар кузатилиши мумкин. Мутахассислар сел ва сув тошқини хавфи мавжудлигидан огоҳлантирмоқда.

Шунингдек, синоптиклар маълумотига кўра, ёзнинг энг иссиқ кунларида республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 42–44 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 45–47 даражагача кўтарилиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонлик эркак 5 йилдан бери ўтирмасдан ҳаёт кечирмоқда'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 15.06.2026 12:10

    Ҳиндистонлик эркак 5 йилдан бери ўтирмасдан ҳаёт кечирмоқда

    Mазкур руҳий амалиёт шартларига кўра, у жами 12 йил давомида тик турган ҳолда яшаши лозим.

    'Доллар курси пасайди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 15.06.2026 11:36

    Доллар курси пасайди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Aйрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 15.06.2026 02:35

    Aйрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

    Мутахассислар сел ва сув тошқини хавфи мавжудлигидан огоҳлантирмоқда.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 14.06.2026 03:03

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    Бугун ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

    'Илон Маск дунёдаги биринчи триллионерга айланди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 13.06.2026 06:18

    Илон Маск дунёдаги биринчи триллионерга айланди

    Bloomberg рейтингига кўра, Tesla ва SpaceX асосчиси бўлган Маскнинг умумий бойлиги 1,11 триллион долларга етган.

    'Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 13.06.2026 02:50

    Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошади

    Ўзбекистонда ҳафта охири иссиқ ва қуруқ об-ҳаво билан ўтади.