АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева “Остона” халқаро молия маркази фаолияти билан танишди

Учрашув давомида марказнинг молиявий инфратузилмани ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда халқаро молиявий хизматлар бозорини кенгайтириш бўйича тажрибаси муҳокама қилинган.

'Саида Мирзиёева “Остона” халқаро молия маркази фаолияти билан танишди'ning rasmi

Саида Мирзиёева Ўзбекистонда Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилаётган бир пайтда Қозоғистоннинг мазкур йўналишдаги тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.

Маълум қилинишича, "Остона" халқаро молия маркази бугунги кунда минтақада хорижий сармояларни жалб қилиш, халқаро молиявий хизматларни ривожлантириш ва бизнес учун қулай муҳит яратишга хизмат қилаётган муҳим платформалардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, томонлар ўртасидаги тажриба алмашинуви нафақат Ўзбекистон ва Қозоғистон, балки бутун Марказий Осиё минтақасига инвестициялар оқимини кўпайтиришга хизмат қилиши таъкидланган.

    Бошқа янгиликлар