АсосийДУНË

Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди

21 июнь куни Янги Андижон шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида гала-концерт бўлиб ўтган.

'Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 21 июнь куни Янги Андижон шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида гала-концерт бўлиб ўтган. Тадбир 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган.

Концерт дастурида бир қатор санъаткорлар ва шоу-бизнес вакиллари иштирок этган. Тадбирга минглаб ёшлар ташриф буюрган. Форум доирасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам қатнашиб, ёшларга табрик йўллаган.

Шунингдек, МДҲ давлатларида “Дом-2” реалити-шоуси орқали танилган россиялик телебошловчи ва блогер Виктория Боня ҳам тадбир меҳмонларидан бири бўлган. У концерт давомида саҳнага чиқиб, йиғилганлар билан мулоқот қилган.

Тадбирдан сўнг вилоят ҳокими Виктория Боняга гул тақдим этган ва улар биргаликда суратга тушган. Кейинчалик блогер мазкур суратни ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштирган.

“Ўзбекистонда бизни жуда самимий кутиб олишмоқда. Таклиф ва гуллар учун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга катта раҳмат”, деб ёзган Виктория Боня ўз пости изоҳида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 11:04

    Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Маълум қилинишича, ҳодиса 22 июнь куни эрталаб Таклобан шаҳридаги San Jose National High School мактабида содир бўлган.

    'Украина Россия ҳудудига юзлаб дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 08:30

    Украина Россия ҳудудига юзлаб дронлар билан ҳужум қилди

    Воронеж вилояти раҳбари Александр Гусевнинг маълум қилишича, вилоят осмонида тун давомида 18 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

    'Канадада 93 ёшли миллиардерга жинсий зўравонлик бўйича ҳукм чиқарилди'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 17:14

    Канадада 93 ёшли миллиардерга жинсий зўравонлик бўйича ҳукм чиқарилди

    Канадада миллиардер Френк Стронах жинсий зўравонликда айбдор деб топилди

    'Қримда дрон ҳужумларидан сўнг ёқилғи таъминоти чекланди'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 15:52

    Қримда дрон ҳужумларидан сўнг ёқилғи таъминоти чекланди

    Маълумотларга кўра, ёқилғи фақат Қримнинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминловчи давлат хизматлари учун ажратилади.

    'Туркияда университет имтиҳонига кетаётганлар аварияга учради'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 12:19

    'Ғазодаги зарбаларда Al Jazeera оператори ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 21.06.2026 10:09

    Ғазодаги зарбаларда Al Jazeera оператори ҳалок бўлди

    Исроил мудофаа кучлари Al Jazeera телеканали оператори Аҳмад Вишаҳни ҲАМАСнинг ҳарбий қанотида снайпер бўлганликда айблади.