АсосийЖАМИЯТ

Бўзсув каналида оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди

Ҳодиса юзасидан қутқарувчилар томонидан бир неча кун давомида қидирув ишлари олиб борилди. 21 июнь куни болалардан бирининг жасади топилган эди.

'Бўзсув каналида оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Бўзсув каналида оқиб кетган икки нафар боланинг иккинчиси ҳам топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 22 июнь куни соат 16:50 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ғаввос-қутқарувчилари томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида иккинчи боланинг жасади ҳам сувдан олиб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, 17 июнь куни Бўстонлиқ туманидаги “Обод” маҳалласида яшовчи 2016 ва 2018 йилларда туғилган икки нафар вояга етмаган бола яшаш уйи яқинидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.

Ҳодиса юзасидан қутқарувчилар томонидан бир неча кун давомида қидирув ишлари олиб борилди. 21 июнь куни болалардан бирининг жасади топилган эди.

Бугун иккинчи боланинг ҳам жасади аниқланиши билан қидирув-қутқарув ишлари якунланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Наманганда жинсий зўравонликка оид ишда далилларни сохталаштирган собиқ терговчи қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:23

    Наманганда жинсий зўравонликка оид ишда далилларни сохталаштирган собиқ терговчи қамалди

    Тергов жараёнида аниқланишича, у гумонланувчи номидан тушунтириш хати тайёрлаб, унга жабрланувчи жинсий алоқага ўз ихтиёри билан рози бўлгани ҳақидаги маълумотларни киритган.

    'Сурхондарёда сел Тожикистонга ўтиш кўпригини чўктирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:20

    Сурхондарёда сел Тожикистонга ўтиш кўпригини чўктирди

    Маълум қилинишича, 21 июнь куни кузатилган сел тошқини оқибатида туманнинг “Боғи Самарқанд” ва “Ширин” маҳаллалари ҳудудидаги айрим аҳоли хонадонлари ҳамда томорқаларига сув кирган.

    'Андижонда эркак ўғли билан жанжаллашган ўсмирни калтаклагани айтилмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:17

    Андижонда эркак ўғли билан жанжаллашган ўсмирни калтаклагани айтилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида эркакнинг вояга етмаган болани ураётгани акс этган видео тарқалди.

    'Ўзбекистонда қарийб 500 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:34

    Ўзбекистонда қарийб 500 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди

    Қайд этилишича, республика бўйича жами 6 минг 196 та суюлтирилган ва сиқилган газ, нефть маҳсулотлари қуйиш шохобчалари ҳамда газ тўлдириш станция ва пунктлари текширувдан ўтказилган.

    'Туркияда тўйда ҳавога ўқ узиш оқибатида 11 киши жароҳатланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:23

    Туркияда тўйда ҳавога ўқ узиш оқибатида 11 киши жароҳатланди

    Ҳодисадан кейин ўсмир полиция бўлимига олиб кетилган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Доллар курси яна тушди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:41

    Доллар курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 июнда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.