АсосийСПОРТ

Ўзбекистон Нидерландияга сўнгги дақиқаларда ютқазди

Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган баҳс нидерландларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

'Ўзбекистон Нидерландияга сўнгги дақиқаларда ютқазди'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган навбатдаги ўртоқлик учрашувида Нидерландияга мағлуб бўлди.

Бугун, 9 июнга ўтар кечаси Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландияга қарши майдонга тушди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган баҳс нидерландларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Уйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ Нидерландия терма жамоаси ташаббусни ўз қўлига олиб, бир қатор хавфли вазиятлар яратди. Бироқ улар узоқ вақт ҳисобни оча олмади. Учрашувнинг 32-дақиқасида Жаҳонгир Ўрозов томонидан ишланган қоидабузарликдан кейин бош ҳакам пенальти белгилади. Ундан самарали фойдаланган Коди Гакпо ҳисобни очди.

Ўзбекистонлик футболчилар иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилди ва бунинг уддасидан ҳам чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда тажрибали ҳужумчи Игорь Сергеев рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.

Бироқ ўйин драматик тарзда якунланди. Қўшимча вақтнинг 90+8-дақиқасида Коди Гакпо яна бир бор гол урди ва дубль қайд этиб, ўз жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси Шимолий Америкадаги йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида ҳам мағлубиятга учради. Бундан аввал, 2 июнь куни Каннаваро шогирдлари Канада терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Нидерландия учун ҳам мазкур баҳс Жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган иккинчи синов учрашуви бўлди. Нидерландлар аввалроқ, 3 июнь куни Жазоирга қарши кечган ўртоқлик баҳсида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига қўшимча тўловлар берилиши мумкин'ning rasmi

    СПОРТ 08.06.2026 09:57

    Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига қўшимча тўловлар берилиши мумкин

    Футболчилар учун мукофот пуллари масаласи ҳали якуний ҳал этилмаган.

    'Ямал ва Уильямс Испаниянинг ЖЧдаги ўйинида иштирок этади'ning rasmi

    СПОРТ 08.06.2026 08:35

    Ямал ва Уильямс Испаниянинг ЖЧдаги ўйинида иштирок этади

    Бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Ламин Ямал, Нико Уильямс ва Виктор Муньос Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинга қадар сафга қайтишини маълум қилди.

    'Мбаппе машғулотни муддатидан олдин тарк этди'ning rasmi

    СПОРТ 07.06.2026 08:38

    Мбаппе машғулотни муддатидан олдин тарк этди

    Франция терма жамоаси сардори жароҳат туфайли машғулотни охиригача давом эттира олмаган.

    'Эрон терма жамоасига АҚШ визалари берилди'ning rasmi

    СПОРТ 06.06.2026 07:21

    Эрон терма жамоасига АҚШ визалари берилди

    Жамоа Америка стадионларида бўлиб ўтадиган ҳар бир ўйинга Эрон авиакомпаниясининг рейслари орқали бориб-келади.

    'Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган якуний таркиби эълон қилинди'ning rasmi

    СПОРТ 02.06.2026 10:09

    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган якуний таркиби эълон қилинди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатни маълум қилди.

    'Фабио Каннаваро Канадага қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди'ning rasmi

    СПОРТ 02.06.2026 06:31

    Фабио Каннаваро Канадага қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди

    Фабио Каннаваро Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин натижаси ва жамоа ҳолатига баҳо берди.