АсосийДУНË

Трамп кунида келишув бўлмайди: Эрон АҚШ билан меморандумни имзолашни кечиктирди

Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бағоига кўра, меморандумни имзолаш санаси бўйича аниқ қарор мавжуд эмас.

'Трамп кунида келишув бўлмайди: Эрон АҚШ билан меморандумни имзолашни кечиктирди'ning rasmi

Эрон АҚШ билан биргаликда тайёрланаётган қўшма меморандумни 14 июнь — якшанба куни имзолашдан бош тортди. АҚШ президенти Дональд Трамп билдирган эҳтимолий келишув режаларига жавобан Эрон ТИВ вакиллари изоҳ берди. Бу ҳақда DW берган хабарига таяниб Zamon.uz маълум қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бағоига кўра, меморандумни имзолаш санаси бўйича аниқ қарор мавжуд эмас.

“Ҳозирча аниқ сана ҳақида гапиришга эрта. Эртага имзоланиши кутилмаяпти, аммо яқин кунларда келишувга эришиш эҳтимоли истисно қилинмайди. Шу билан бирга, қарши томон вазиятидаги беқарорликни инобатга олган ҳолда, бу жараён ҳақида эҳтиёткорлик билан баёнот бериш лозим”, — деди у.

Бағонинг таъкидлашича, ҳужжат асосан ҳарбий ҳаракатларга чек қўйишга қаратилган бўлиб, бу босқичда Эроннинг ядровий дастури масаласи муҳокама қилинмайди.

Шу билан бирга, Эрон инқилобий қўриқчилар корпусига яқин бўлган Форс агентлиги маълумотига кўра, Эрон томони АҚШнинг “оммавий ва маросимий сиёсий шоу”ларга айлантиришга қаратилган ташаббусларига рози бўлмаслиги мумкин.

Музокараларга яқин манба эса ҳали якуний қарор қабул қилинмаганини, ҳукумат томонидан сиёсий, ҳуқуқий ва техник жиҳатлар ўрганилаётганини маълум қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ Эрон объектларига зарбалар бекор қилинганини билдириб, Теҳрон билан келишув яқин кунларда имзоланиши мумкинлигини айтган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нью-Йоркда ғалаба байрамлари оммавий тўқнашувларга айланди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 14:24

    Нью-Йоркда ғалаба байрамлари оммавий тўқнашувларга айланди

    "Нью-Йорк Никс" баскетбол жамоаси чемпионликни қўлга киритганидан сўнг шаҳарда оммавий тартибсизликлар кузатилган, 63 киши қўлга олинган.

    'Ҳормуз бўғози очилиши мумкин: глобал келишув муҳокамада'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:22

    Ҳормуз бўғози очилиши мумкин: глобал келишув муҳокамада

    Трамп ўз ижтимоий тармоғидаги постида келишув тасдиқлангач, Ҳормуз бўғози барча учун очиқ бўлишини айтди.

    'Али Хоманаийнинг дафн маросими санаси маълум қилинди'ning rasmi

    ДУНË 13.06.2026 13:15

    Али Хоманаийнинг дафн маросими санаси маълум қилинди

    Дафн маросими 9 июль куни Машҳад шаҳрида бўлиб ўтади.

    'Фаластин футбол ассоциацияси президентига АҚШ визаси берилмади'ning rasmi

    ДУНË 13.06.2026 09:50

    Фаластин футбол ассоциацияси президентига АҚШ визаси берилмади

    У АҚШ визаси расмийлаштирилмаган ёки рад этилган федерация вакиллари орасида экани айтилмоқда.

    'Turkish Airlines самолёти Анталия аэропортида радар мачтасига урилди'ning rasmi

    ДУНË 13.06.2026 03:16

    Turkish Airlines самолёти Анталия аэропортида радар мачтасига урилди

    Ҳодиса Истанбул — Анталия йўналишидаги рейс қўнганидан кейин содир бўлган.

    'Папа Лев XIV “Реал Мадрид”нинг фахрий аъзосига айланди'ning rasmi

    ДУНË 12.06.2026 13:18

    Папа Лев XIV “Реал Мадрид”нинг фахрий аъзосига айланди

    Ўз навбатида, Папа Лев XIV клуб президентига эсдалик медалини тақдим этган.