АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда қарийб 500 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди

Қайд этилишича, республика бўйича жами 6 минг 196 та суюлтирилган ва сиқилган газ, нефть маҳсулотлари қуйиш шохобчалари ҳамда газ тўлдириш станция ва пунктлари текширувдан ўтказилган.

'Ўзбекистонда қарийб 500 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

Ўзбекистонда ўтказилган кенг кўламли хатловлар натижасида 464 та ёқилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 18 июнь куни қабул қилинган қарорида маълум қилинди.

Қайд этилишича, республика бўйича жами 6 минг 196 та суюлтирилган ва сиқилган газ, нефть маҳсулотлари қуйиш шохобчалари ҳамда газ тўлдириш станция ва пунктлари текширувдан ўтказилган.

Хатловлар давомида жами 46 минг 737 та қоидабузарлик ва камчиликлар аниқланган. Уларнинг 2 минг 218 таси қурилиш, 7 минг 949 таси ёнғин хавфсизлиги, 25 минг 341 таси саноат ва техника хавфсизлиги, 3 минг 354 таси техник жиҳатдан тартибга солиш ҳамда 7 минг 875 таси технологик жараёнларга оид экани маълум қилинган.

Шунингдек, текширувлар жараёнида 7 минг 166 та камчилик жойида бартараф этилган.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб хизмат муддати тугаган ёки ишлаб чиқарилган санаси аниқ бўлмаган, ортиқча босим остида ишловчи ускуналардан фойдаланиш 2030 йил 1 январга қадар чекланади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 сентябрига қадар инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган, шаҳарсозлик, саноат ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган шохобчаларнинг махсус реестри шакллантирилади.

Кейинчалик хавфли деб топилган объектларни босқичма-босқич хавфсиз ҳудудларга кўчириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Маълумот учун, мазкур хатлов ишлари Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги газ қуйиш шохобчасида юз берган портлаш ва унда 6 нафар инсон ҳалок бўлган воқеадан кейин кучайтирилган тартибда ўтказилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда эркак ўғли билан жанжаллашган ўсмирни калтаклагани айтилмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:17

    Андижонда эркак ўғли билан жанжаллашган ўсмирни калтаклагани айтилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида эркакнинг вояга етмаган болани ураётгани акс этган видео тарқалди.

    'Бўзсув каналида оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:44

    Бўзсув каналида оқиб кетган иккинчи боланинг ҳам жасади топилди

    Ҳодиса юзасидан қутқарувчилар томонидан бир неча кун давомида қидирув ишлари олиб борилди. 21 июнь куни болалардан бирининг жасади топилган эди.

    'Туркияда тўйда ҳавога ўқ узиш оқибатида 11 киши жароҳатланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:23

    Туркияда тўйда ҳавога ўқ узиш оқибатида 11 киши жароҳатланди

    Ҳодисадан кейин ўсмир полиция бўлимига олиб кетилган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Доллар курси яна тушди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:41

    Доллар курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 июнда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистон–Португалия ўйини сабаб Тошкент метроси иш вақти узайтирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:17

    Ўзбекистон–Португалия ўйини сабаб Тошкент метроси иш вақти узайтирилади

    Маълум қилинишича, 24 июнь куни метро поездлари йўловчиларга тунги соат 01:00 гача хизмат кўрсатади.