АсосийДУНË

Нью-Йоркда ғалаба байрамлари оммавий тўқнашувларга айланди

"Нью-Йорк Никс" баскетбол жамоаси чемпионликни қўлга киритганидан сўнг шаҳарда оммавий тартибсизликлар кузатилган, 63 киши қўлга олинган.

'Нью-Йоркда ғалаба байрамлари оммавий тўқнашувларга айланди'ning rasmi

Нью-Йорк Никс баскетбол жамоаси NBA финалида  ярим асрдан ортиқ вақтдан сўнг илк бор чемпионликни қўлга киритганидан кейин Нью-Йорк Сити кўчаларида оммавий байрамлар тартибсизликларга айланиб кетди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

"Никс" клуби ҳал қилувчи баҳсда Сан-Антонио Спёрсни 94:90 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни расмийлаштирди. Ғалаба муносабати билан минглаб мухлислар шаҳар марказига йиғилди.

Бироқ байрам кечаси давомида бир қатор нохуш воқеалар содир бўлди. Times Square яқинида отишма юз бериб, 17 ёшли ўсмир оёғидан яраланди. Шунингдек, бир нечта мактаб автобусларига ўт қўйилди, айрим транспорт воситалари ва полиция машиналарига зарар етказилди.

Полиция маълумотига кўра, байрам вақтида муштлашувлар, пичоқбозлик ҳолатлари ва пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳолатлари ҳам қайд этилган. Тартибсизликлар муносабати билан 63 киши қўлга олинган.

Аввалроқ баскетбол клуб эгаси Жеймс Долан мухлисларни эҳтиёткор бўлишга чақирган ва байрам давомида ҳеч кимга зарар етказмасликни сўраган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп кунида келишув бўлмайди: Эрон АҚШ билан меморандумни имзолашни кечиктирди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 17:02

    Трамп кунида келишув бўлмайди: Эрон АҚШ билан меморандумни имзолашни кечиктирди

    Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бағоига кўра, меморандумни имзолаш санаси бўйича аниқ қарор мавжуд эмас.

    'Ҳормуз бўғози очилиши мумкин: глобал келишув муҳокамада'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:22

    Ҳормуз бўғози очилиши мумкин: глобал келишув муҳокамада

    Трамп ўз ижтимоий тармоғидаги постида келишув тасдиқлангач, Ҳормуз бўғози барча учун очиқ бўлишини айтди.

    'Али Хоманаийнинг дафн маросими санаси маълум қилинди'ning rasmi

    ДУНË 13.06.2026 13:15

    Али Хоманаийнинг дафн маросими санаси маълум қилинди

    Дафн маросими 9 июль куни Машҳад шаҳрида бўлиб ўтади.

    'Фаластин футбол ассоциацияси президентига АҚШ визаси берилмади'ning rasmi

    ДУНË 13.06.2026 09:50

    Фаластин футбол ассоциацияси президентига АҚШ визаси берилмади

    У АҚШ визаси расмийлаштирилмаган ёки рад этилган федерация вакиллари орасида экани айтилмоқда.

    'Turkish Airlines самолёти Анталия аэропортида радар мачтасига урилди'ning rasmi

    ДУНË 13.06.2026 03:16

    Turkish Airlines самолёти Анталия аэропортида радар мачтасига урилди

    Ҳодиса Истанбул — Анталия йўналишидаги рейс қўнганидан кейин содир бўлган.

    'Папа Лев XIV “Реал Мадрид”нинг фахрий аъзосига айланди'ning rasmi

    ДУНË 12.06.2026 13:18

    Папа Лев XIV “Реал Мадрид”нинг фахрий аъзосига айланди

    Ўз навбатида, Папа Лев XIV клуб президентига эсдалик медалини тақдим этган.