АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун ёғингарчиликсиз ва иссиқ ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда 27 июнь куни ҳаво иссиқ бўлади, айрим ҳудудларда ҳарорат 44 даражагача кўтарилади.

'Бугун ёғингарчиликсиз ва иссиқ ҳаво кузатилади'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқий йўналишдан ғарбга ўзгариб, сониясига етти–ўн икки метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-24 даража, кундузи 37-39 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига етти–ўн икки метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси йигирма–йигирма беш даража, кундузи ўттиз икки–ўттиз етти даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида  ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига етти–ўн икки метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 27 даража, кундузи39-44 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан сониясига етти–ўн икки метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан сониясига етти–ўн икки метр тезликда, айрим жойларда сониясига ўн уч–ўн саккиз метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 39-44 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан сониясига беш–ўн метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан сониясига етти–ўн икки метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар