АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистон бўйича бугунги об-ҳаво прогнози

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

'Ўзбекистон бўйича бугунги об-ҳаво прогнози'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 5–10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18–20 даража, кундузи 31–33 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 5–10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади, момақалдироқ пайтида сониясига 13–18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 15–20 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар