АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консуллигига Ваҳобов Ҳожиакбар Жўратович бош консул этиб тайинланди.

'Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонасига янги раҳбар тайинланди'ning rasmi

Дипломат 30 июнь кунидан бошлаб ўз хизмат вазифаларини расман бажаришга киришгани маълум қилинди. Бу ҳақда Приморье ўлкаси Халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, Ҳ. Ваҳобов мазкур лавозимда 2024 йил июль ойидан буён консулликка раҳбарлик қилиб келган Юсуф Қобулжонов ўрнини эгаллади.

Владивостокдаги Ўзбекистон Бош консуллиги фаолияти кенг ҳудудни қамраб олади. Консуллик округига Саха (Якутия) Республикаси, Камчатка, Приморье ва Хабаровск ўлкалари, шунингдек Амур, Магадан ва Сахалин вилоятлари, Яҳудий автоном вилояти ҳамда Чукотка автоном округи киради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси 2018 йил октябрь ойида расман очилган бўлиб, у Россиянинг шарқий ҳудудларида истиқомат қилаётган ватандошлар манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантириш билан шуғулланади.

    Бошқа янгиликлар