АсосийСИËСАТ

Бугун Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманига ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

'Бугун Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманига ташриф буюради'ning rasmi

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманига ташриф буюриб, ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда амалга оширилган лойиҳалар билан танишмоқда.

Ташриф давомида туман инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли учун яратилган шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек ижтимоий соҳа объектлари фаолияти бўйича бажарилаётган ишлар кўздан кечирилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллаларда хавфсиз ва барқарор муҳит яратиш ҳамда устувор вазифаларни муҳокама қилиш масалалари ҳам кун тартибида бўлиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар