АсосийЖАМИЯТ

Зарафшон дарёсида чўкиб кетган уч нафар боланинг жасади топилди

Ҳозирда мазкур фожиа юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Зарафшон дарёсида чўкиб кетган уч нафар боланинг жасади топилди'ning rasmi

Навоий вилоятида Зарафшон дарёсида чўкиб кетган уч нафар вояга етмаган боланинг жасади қутқарувчилар томонидан топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 июль куни соат 13:50 атрофида Навоий вилояти Кармана туманидаги "Катта мачит" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсига чўмилиш учун борган уч нафар вояга етмаган бола сувга чўкиб кетгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шундан сўнг воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, Махсус қутқарув отрядининг ғаввос-қутқарувчилари, қутқарув бўлинмалари ҳамда бошқа тегишли хизматлар жалб қилиниб, кенг кўламли қидирув-қутқарув ишлари бошланган.

Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида бугун, 10 июль куни уч нафар боланинг жасади Зарафшон дарёсининг Кармана тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилиб, сувдан олиб чиқилган.

    Бошқа янгиликлар

    Зарафшон дарёсида чўкиб кетган уч нафар боланинг жасади топилди - Darakchi.uz