АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 671 нафар ҳайдовчи 12 жарима баллини тўплади

2026 йил 5 февралдан буён 399 минг 269 нафар фуқарога нисбатан маъмурий огоҳлантириш чораси қўлланган.

'Ўзбекистонда 671 нафар ҳайдовчи 12 жарима баллини тўплади'ning rasmi

Ўзбекистонда жарима баллари 12 дан ошган ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Қонунчиликка мувофиқ, улар суд қарори билан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади. Шунингдек, мажбурий ўқув курсларини ўтаб, назарий ва амалий имтиҳонларни қайта топшириши талаб этилади. Назарий имтиҳон эндиликда 50 та саволдан иборат бўлиб, камида 46 тасига тўғри жавоб бериш лозим.

Маълум қилинишича, 2026 йил 5 февралдан буён 399 минг 269 нафар фуқарога нисбатан маъмурий огоҳлантириш чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2025 йил 1 июндан ЙПХ ходимлари расмийлаштирган айрим қоидабузарликлар учун, 2026 йил 1 апрелдан эса автоматик камералар аниқлаган тўрт турдаги қоидабузарликлар бўйича ҳам жарима баллари ҳисобланмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, бир йил давомида 12 жарима баллини тўплаган ҳайдовчилар камида олти ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда 671 нафар ҳайдовчи 12 жарима баллини тўплади - Darakchi.uz