АсосийЖАМИЯТ

Бу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

21 июль кунидан ҳафта охирига қадар ҳаво ҳарорати кечаси 20–25 даража, кундузи 32–37 даража атрофида бўлади.

'Бу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди'ning rasmi

Ўзбекистонда бу ҳафта ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди. Кундузи ҳаво 32–37 даражагача, айрим жойларда эса 30 даражагача исиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.


Маълум қилинишича, ўтган ҳафта мамлакат аҳолиси ниҳоятда иссиқ об-ҳаво шароитида қолди. Ҳаво ҳарорати 43–45 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 46–49 даражагача кўтарилди.


19 июль куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасая бошлаган. 20 июль куни чўл ҳудудларида, 21 июль куни эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳароратнинг пасайиши кузатилади.


20–24 июль кунлари республика ҳудудида ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Фақат 21 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида, 22 июль куни эса Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.


Тоғли ҳудудларда ҳам айрим жойларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.
Бугун, 20 июль куни кундузи ҳаво ҳарорати 40–43 даража, жанубда айрим жойларда 45–47 даража, шимолда эса 34–39 даража бўлади.
21 июль кунидан ҳафта охирига қадар ҳаво ҳарорати кечаси 20–25 даража, кундузи 32–37 даража атрофида бўлади. Айрим жойларда кундузги ҳарорат 30 даражагача пасаяди.
20–22 июль кунлари республика ҳудудининг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучаяди. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 20–22 метр/сониягача етиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳам ҳаво ҳарорати пасаяди. Бугун кундузи 41–43 даража иссиқ бўлади. 21 июль куни кечаси 25–27 даража, кундузи 36–38 даража бўлиши кутилмоқда.


22–24 июль кунлари пойтахтда кечаси 20–23 даража, кундузи эса 31–34 даража иссиқ бўлади.


Шамол ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Вақти-вақти билан 12–15 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.


Шунингдек, Ўзгидромет 21–24 июль кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар сабабли республикадаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    Бошқа янгиликлар